SIM картани ва батареяни
жойлаштиринг
Барча SIM карталарни болалардан эҳтиёт қилинг.
SIM карта хизматлари мавжудлиги ва улардан
фойдаланиш тўғрисидаги маълумотни SIM карта
сотувчисидан олишингиз мумкин. Бу хизмат кўрсатувчи
провайдер, тармоқ оператори ёки бошқа сотувчи бўлиши
мумкин.
Батареяни олишдан олдин ҳар доим қурилмани ўчиринг
ва зарядловчи қурилмани ажратиб олинг.
16
Иш г а к и р и ш и ш
Эслатма: Панелни олишдан олдин ҳар доим
қурилмани ўчиринг, зарядловчи ва бошқа
қурилмаларни ажратиб олинг. Панелни
алмаштирган пайтда электрон қисмларга
тегмасликка ҳаракат қилинг. Қурилмани ҳар
доим панели ўрнига қўйилган ҳолда сақланг
ва ишлатинг.
1. Ғилофни ечиш учун (1) телефоннинг орқа томонидаги
қопқоқни босинг ва пастга суринг.
2. (2) да кўрсатилган сингари уни кўтаринг ва батареяни
олиб ташланг.
3. Эҳтиётлик билан SIM карта ушлаб тургични
телефонни ушлаш жойидан кўтаринг ва ғилофни
очинг (3).
4. SIM картани жойлаштиринг, бунда белгиланган бурчак
ўнг томонда ва олтин рангли контактли томон эса
пастга (4) жойлашади. SIM карта тутгични ёпинг ва (5)
ички томонда қолиш учун уни босинг.
5. Батарея турадиган жойга (6) батареяни жойлаштиринг.
17
Иш г а к и р и ш и ш
6. Телефоннинг орқа қисмидаги ғилофни унинг орқаси
билан тўғриланг ва уни баландга суринг. Уни (7) ёпиш
учун телефоннинг орқа ғилофини юқорига суринг.
18
Иш г а к и р и ш и ш