Nokia 2626 - Эҳтиётлик ва таъминот

background image

Эҳтиётлик ва таъминот

Қурилмангиз ўта юқори даражали дизайн ва

маҳорат маҳсулотидир ва ундан эҳтиёткорлик билан

фойдаланилиши лозим. Қуйидаги таклифлар Сизнинг

кафолатларингизни сақлашда ёрдам беради.
● Қурилмани қуруқ ҳолда тутинг. Буғланиш, намлик

ва суюқлик ва намликнинг барча турлари электр

контактларнинг занглашига олиб келиши мумкин

бўлган минералларга эга бўлиши мумкин.

Қурилмангиз ҳўл бўлиб қолса, батареяни чиқариб

олинг ва уни қайта жойлаштиришдан олдин

қурилмани тўлиқ қуритинг.

● Қурилмани чанг ва ифлос жойларда ишлатманг

ва сақламанг. Унинг ҳаракатланувчи қисмлари ва

электрон қисмларига зарар етказилиши мумкин.

background image

75

Эҳ т и ё т л и к в а т а ъ м и н о т

● Қурилмани иссиқ жойларда сақламанг. Юқори

ҳароратлар электрон қурилмаларнинг фаолият

муддатини қисқартириши, батареяларга зарар

етказиши ва муайян пластик қисмлар шаклини

ўзгартириши ёки уларни эритиши мумкин.

● Қурилмани совуқ жойларда сақламанг. Қурилма

нормал ҳароратга қайтганда унинг ичида намлик

пайдо бўлиб, электрон платаларга зарар етказиши

мумкин.

● Қурилмани ушбу қўлланмада кўрсатилганидан

бошқача очишга ҳаракат қилманг.

● Қурилмани туширманг, урманг ёки силкитманг.

Бундай ҳаракатлар ички электрон платалар ва нозик

механизмларнинг бузилишига олиб келиши мумкин.

● Қурилмани тозалаш учун кучли кимёвий моддалар,

тозаловчи эритмалар ёки кучли ювиш воситаларидан

фойдаланманг.

● Қурилмани бўяманг. Бўёқ ҳаракатланувчи қисмларга

кириб, тўғри ишлашга ҳалақит беради.

background image

76

Эҳ т и ё т л и к в а т а ъ м и н о т

● Фақат бирга сотиб олинган ёки маъқулланган

антеннадан фойдаланинг. Маъқулланмаган

антенналар, ўзгартиришлар ёки қўшимчалар

қурилмага зарар етказиши ва радио қурилмалар

тўғрисидаги қоидаларнинг бузилишига олиб келиши

мумкин.

● Зарядловчилардан бинолар ичида фойдаланинг.
● Қурилмани хизмат кўрсатиш жойига юборишдан

олдин ҳар доим сақламоқчи бўлган маълумотларнинг

(масалан алоқалар ва календар ёзувлари) заҳира

нусхасини яратинг.

Юқоридагиларнинг барчаси қурилма, батарея,

зарядловчи ёки бошқа қўшимча қурилмаларга

тегишлидир. Агарда бирон бир қурилма тўғри

ишламаётган бўлса, уни энг яқин ваколатли хизмат

кўрсатиш шохобчасига олиб боринг.

background image

77

Ха в ф с и з л и к у ч у н қ ў ш и м ч а м а ъ л у м о т л а р