Nokia 2626 - Хавфсизлик учун қўшимча маълумотлар

background image

Хавфсизлик учун қўшимча

маълумотлар

Қурилмангиз ва унинг қўшимча қурилмалари кичик

қисмлардан иборат бўлиши мумкин. Уларни болалар

тегмайдиган жойда сақланг.



Фойдаланиш муҳити

Ҳар бир ҳудудда мавжуд махсус қоидаларга риоя

қилишни унутманг ва қурилмадан фойдаланиш

тақиқланган ёки у шовқин ёҳуд хавфга олиб келиши

мумкин бўлса уни ўчиринг. Қурилмадан фақат нормал

фаолият ҳолатида фойдаланинг. Ушбу қурилма қулоққа

тутилган нормал фаолият ҳолатида ёки танадан камида

2.2 сантиметр (7/8 дюйм) масофада жойлашганда

радио частотаси таъсир қилиш кўрсатмаларига мос

келади. Ташиш сумкаси, камар клипи ёки ушлагичи

ёрдамида танада жойлаштирилиб фойдаланилганда

улар таркибида метал бўлмаслиги ва қурилмани

background image

78

Ха в ф с и з л и к у ч у н қ ў ш и м ч а м а ъ л у м о т л а р

танадан юқорида кўрсатилган масофадан узоқроқ жойда

жойлаштириш лозим.
Маълумотлар файллари ёки хабарларни узатиш учун

ушбу қурилма тармоқ билан яхши сифатли алоқани

талаб қилади. Баъзи ҳолларда маълумотлар файллари

ёки хабарларни узатиш бундай алоқа мавжуд бўлишигача

қолдирилади. Узатилиш тугатилишигача юқорида

кўрсатилган масофани сақлаш кўрсатмаларига риоя

қилинишини таъминланг.
Қурилманинг баъзи қисмлари магнитлидир. Металл

материаллар қурилмага бирлаштирилиши мумкин.

Кредит карталари ёки бошқа магнитли сақлаш

воситаларини қурилма яқинида жойлаштирманг, чунки

уларда сақланган маълумотлар ўчириб кетиши мумкин.



Тиббий асбоблар

Бирон бир радио узатиш мосламаси, жумладан симсиз

телефонлардан фойдаланиш етарлича ҳимояланмаган

тиббий асбоблар фаолиятида шовқин туғдириш

мумкин. Тиббий асбобларнинг ташқи радио частотаси

background image

79

Ха в ф с и з л и к у ч у н қ ў ш и м ч а м а ъ л у м о т л а р

энергиясидан етарлича ҳимояланганлигини билиш учун

ёки саволларингиз бўлса шифокор ёки тиббий асбоб

ишлаб чиқарувчиси билан маслаҳатлашинг. Соғлиқни

сақлаш муассасаларида талаб қилинса, қурилмангизни

ўчириб қўйинг. Касалхона ёки соғлиқни сақлаш

муассасалари ташқи радио частотаси энергиясига сезгир

асбоблардан фойдаланаётган бўлиши мумкин.

Электрон юрак стимулятори
Электрон юрак стимулятори ишлаб чиқарувчилари электрон

юрак стимулятори ва симсиз телефон ўртасида мумкин

бўлган шовқинни бартараф қилиш учун улар орасида

камида 15.3 сантиметр (6 дюйм) масофа бўлишини тавсия

этади. Ушбу тавсиялар Wireless Technology Research нинг

мустақил тадқиқоти ва тавсияларига мос. Электрон юрак

стимуляторига эга инсонлар:
● қурилмани ҳар доим электрон юрак стимуляторидан

15.3 сантиметр (6 дюйм)дан кўп бўлган масофада

тутишлари зарур

● Кўкрак чўнтакда қурилмани олиб юрманг

background image

80

Ха в ф с и з л и к у ч у н қ ў ш и м ч а м а ъ л у м о т л а р

● Аралашув учун потенциални камайтириш учун

қурилмани қулоққа юрак стимулятори қаршисида тутинг.

Агарда сиз шовқинни сезган бўлсангиз, қурилмангизни

ўчиринг ва уни узоқроқ тутинг.
Эшитиш асбоблари
Баъзи рақамли симсиз қурилмалар баъзи эшитиш

асбобларига шовқин туғдириши мумкин. Шовқин рўй берса,

сизга хизмат кўрсатувчи провайдер билан маслаҳатлашинг.



Автомобиллар

Радио частота сигналлари автомобилларда ёнилғи қуйиш

электрон тизимлари, қулфлашга қарши электрон тормоз

тизимлари, тезликни назорат қилиш электрон тизимлари,

ҳаво ёстиғи тизимлари каби нотўғри ўрнатилган ёки

етарлича ҳимояланмаган электрон тизимларига таъсир

қилиши мумкин. Қўшимча маълумот учун автомобилингиз

ёки унга қўшилган мосламалар ишлаб чиқарувчиси ёки

унинг вакили билан маслаҳатлашинг.
Қурилмага фақат малакали мутахассислар хизмат

қилиши ёки уни автомобилга ўрнатиши лозим. Нотўғри

background image

81

Ха в ф с и з л и к у ч у н қ ў ш и м ч а м а ъ л у м о т л а р

ўрнатиш ёки хизмат кўрсатиш хавфли бўлиши ва

қурилмага тегишли барча кафолатлар кучини бекор

қилинишига олиб келиши мумкин. Автомобилингизда

барча симсиз қурилмалар тўғри ўрнатилгани ва

ишлаётганини мунтазам текшириб туринг. Ёнувчан

суюқликлар, газлар ёки портловчи моддаларни

қурилма, унинг қисмлари ёки қўшимча қурилмалари

жойлашган бўлимда сақламанг ва ташиманг. Ҳаво

ёстиғига эга автомобил эгалари ҳаво ёстиғи катта

куч билан очилишини эсда тутишлари лозим.

Объектларни, жумладан ўрнатилган ёки портатив симсиз

мосламаларни ҳаво ёстиғи устига ёки унинг очилиши

доирасида жойлаштирманг. Автомобил ичидаги симсиз

мосламалар нотўғри ўрнатилган бўлса ва ҳаво ёстиғи

очилса, бу қаттиқ шикастланишга олиб келиши мумкин.
Қурилмангиздан самолётда учаётганда фойдаланиш

қатъиян тақиқланади. Қурилмангизни самолётга

чиқишдан олдин ўчириб қўйинг. Самолётда симсиз

узатиш қурилмаларидан фойдаланиш самолёт фаолияти

учун хавфли бўлиши, симсиз телефон тармоғига ҳалал

бериши ҳамда ноқонуний бўлиши мумкин.

background image

82

Ха в ф с и з л и к у ч у н қ ў ш и м ч а м а ъ л у м о т л а р



Портлаш содир бўлиши мумкин муҳитлар

Портлаш содир бўлиши мумкин бўлган муҳитда

қурилмангизни ўчиринг ва барча белги ва кўрсатмаларга

риоя қилинг. Портлаш содир бўлиши мумкин бўлган

муҳитларга одатда сизга автомобил моторини ўчиришни

тавсия қилишлари мумкин бўлган жойлар киради. Бундай

жойларда учқунлар тана жароҳати ёки ҳатто ўлимга

сабаб бўлиши мумкин бўлган портлаш ёки ёнғинга

олиб келиши мумкин. Қурилмани хизмат кўрсатиш

шохобчаларидаги бензоколонкалар каби ёнилғи қуйиш

жойларида ўчиринг. Ёнилғи сақлаш ёки тарқатиш

жойлари, кимёвий заводлар ёки портлаш ишлари олиб

борилган жойларда радио асбобларидан фойдаланишга

бўлган чеклашларга риоя қилинг. Портлаш содир бўлиши

мумкин бўлган муҳитлар одатда аниқ белгиланган

бўлади, бироқ ҳар доим эмас. Булар ичига кемалардаги

пастки палуба, кимёвий йўллаш ёки сақлаш жойлари,

қуюлтирилган газ (масалан пропан ва бутан) дан

фойдаланувчи транспорт воситалари ҳамда ҳаво

таркибида кимёвий моддалар ёки уруғ, чанг ёки металл

толқони каби заррачалар мавжуд жойлар киради.

background image

83

Ха в ф с и з л и к у ч у н қ ў ш и м ч а м а ъ л у м о т л а р



Фавқулодда вазият қўнғироқлари

Муҳим: Симсиз телефонлар, жумладан

сизнинг қурилмангиз, радио сигналлари,

симсиз тармоқлар, ерусти тармоқлари

ва фойдаланувчи дастурлаштирилган

вазифаларга асосланиб ишлайди. Бунинг учун

барча шароитда алоҳа кафолатланмайди.

Тиббий фавқулодда вазиятлар каби муҳим

алоқа учун ҳеч қачон фақат симсиз қурилмага

таянманг.

Фавқулодда вазиятда қўнғироқ қилиш:
1. Агар қурилма ёқилмаган бўлса уни ёқинг. Сигнал кучи

етарлилигини текширинг.
Баъзи тармоқлар қурилмага ишлаётган SIM картаси

тўғри ўрнатилишини талаб қилади.

2. Дисплейни тозалаш ва қурилманинг қўнғироқларни

қабул қилишга тайёрлаш учун тугатиш тугмасини неча

марта керак бўлса, шунча босинг.

background image

84

Ха в ф с и з л и к у ч у н қ ў ш и м ч а м а ъ л у м о т л а р

3, Айни жойлашишингиз учун расмий фавқулодда

вазият рақамини киритинг. Фавқулодда рақамлар

жойлашишга кўра фарқ қилади.

4. Қўнғироқ тугмасини босинг.
Маълум вазифалар ишлатилаётган пайтда фавқулодда

қўнғироқ қилиш учун аввало уларни ўчиришингиз керак

бўлиши мумкин. Қурилма тармоқда эмас ёки парвозда

бўлса, фавқулодда қўнғироқ қилиш учун аввало телефон

вазифасини фаоллаштириш учун режимини ўзгартиринг.

Қўшимча маълумот учун ушбу қўлланмани ўқинг ёки

сизга хизмат кўрсатувчи провайдерига мурожаат қилинг.
Фавқулодда вазиятда қўнғироқ қилаётганда барча

керакли маълумотларни иложи борича аниқроқ беринг.

Симсиз қурилмангиз воқеа содир бўлган жойда ягона

алоқа воситаси бўлиши мумкин. Қўнғироқни рухсатсиз

тугатиб қўйманг.

background image

85

Ха в ф с и з л и к у ч у н қ ў ш и м ч а м а ъ л у м о т л а р



Сертификация маълумоти (САР)

БУ МОБИЛЬ ҚУРИЛМА РАДИО ЧАСТОТА ТАЪСИРИ

УЧУН КЎРСАТМАГА ЭГА.
Сизнинг кўчма қурилмангиз радио частота узатувчи ва

қабул қилувчидир. Бу халқаро кўрсатмалар томонидан

тавсия этилган радио частотага таъсири чекланишлардан

ташқаига чиқмаслик учун лойиҳа қилинган. Бу кўрсатма

мустақил илмий ташкилот ICNIRP томонидан ишлаб

чиқилган ва барча шахсларнинг уларнинг ёши ва

соғлиғига қарамасдан ҳимоясини кафолатлаш учун

лойиҳаланган хавфсизлик чегараларини ўз ичига олган.
Кўчма қурилмалар учун таъсир қилиш стандарти

Махсус сингдириш даражаси (Specific Absorption

Rate) ёки SAR деб номланувчи ўлчов бирлигидан

фойдаланади. Халқаро кўрсатмаларда белгиланган

SAR чегараси тана тўқималарининг 10 граммига ўртача

2.0 ватт/килограммдир (Вт/кг). SAR синовлари қурилма

стандарт фаолият ҳолатларида барча синалувчи

частоталарда энг юқори қайд этилган қувват даражасида

узатиш шароитида ўтказилади. Қурилма фақат тармоқ

background image

86

Ха в ф с и з л и к у ч у н қ ў ш и м ч а м а ъ л у м о т л а р

билан боғланишга етарли бўлган қувватни ишлатиши

сабабли, қурилма ишлаётганда унинг асл SAR даражаси

максимал қийматдан анча паст бўлиши мумкин. Ушбу

миқдор сиз тармоқ таянч станциясига яқинлигингиз

каби қатор омилларга қараб фарқ қилади. ICNIRP

кўрсатмасига биноан ишлатиш учун энг юқори эшитишга

SAR ҳажми бу 0.68 W/kg.
Қурилма аксессуарлари ва қўшимча қурилмалардан

фойдаланиш фарқ қиладиган SAR қийматларига натижа

келтириши мумкин. SAR қийматлари миллий хабар ва

синов қилиш талаблари ва тармоқ кенглигига қараб

фарқ қилиши мумкин. SAR бўйича қўшимча маълумотни

www.nokia.com манзилида маҳсулот маълумотидан

топиш мумкин.