Nokia 2626 - Хавфсизлигингиз учун

background image

Хавфсизлигингиз учун

Ушбу оддий кўрсатмаларни ўқинг. Уларга риоя қилмаслик

хавфли ёки ноқонуний бўлиши мумкин. Қўшимча

маълумотлар учун учун тўлиқ қўлланмани ўқинг.

ЕҲТИЁТКОРЛИК БИЛАН ЁҚИНГ

Симсиз қурилмадан фойдаланиш

тақиқланганда ёки у шовқин ёки хавфга олиб

келиши мумкин бўлса, телефонни ёқманг.

ЭНГ АВВАЛО ЙЎЛ ХАВФСИЗЛИГИ

Барча маҳаллий қонунларга риоя қилинг.

Ҳайдаётган пайтда автомобилни бошқариш

учун қўлларингиз ҳар доим бўш бўлиши

лозим. Ҳайдаш пайтида энг муҳим нарса

йўл хавфсизлиги бўлиб қолиши лозим.

ШОВҚИН

Барча симсиз қурилмалар ташқи

шовқинларга таъсирчам бўлиб, бу уларнинг

иш фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин.

background image

8

Ха в ф с и з л и г и н г и з у ч у н

КАСАЛХОНАЛАРДА ЎЧИРИНГ

Барча чеклашларга риоя қилинг. Тиббий

асбоблар яқинида телефонни ўчиринг.

САМОЛЁТДА ЎЧИРИНГ

Барча чеклашларга риоя қилинг. Симсиз

қурилмалар самолётнинг тизимлари ишига

шовқин яратши мумкин.

ЁНИЛҒИ ҚУЙИШДА ЎЧИРИНГ

Ёнилғи қуйиш жойида телефондан

фойдаланманг. Ёнилғи ёки кимёвий

моддалар яқинида фойдаланманг.

ПОРТЛАШЛАР ЯҚИНИДА ЎЧИРИНГ

Барча чеклашларга риоя қилинг. Портлаш

содир бўлаётган пайтда телефондан

фойдаланманг.

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИНГ

Маҳсулот ҳужжатларида тушунтирилганидек

фақат нормал ҳолатда фойдаланинг.

Антеннани заруратсиз ушламанг.

background image

9

Ха в ф с и з л и г и н г и з у ч у н

МАЛАКАЛИ ХИЗМАТ

Ушбу маҳсулотни фақат малакали

мутахассис ўрнатиши ёки тузатиши мумкин.

ҚЎШИМЧА ҚУРИЛМАЛАР ВА БАТАРЕЯЛАР

Фақат тасдиқланган қўшимча қурилмалар ва

батареялардан фойдаланинг.

СУВГА ЧИДАМЛИЛИК

Қурилмангиз сувга чидамсиз. Уни қуруқ

ҳолда тутинг. Уни қуруқ холда тутинг.

ЗАҲИРА НУСХАЛАРИ

Қурилмангизда сақланувчи барча муҳим

маълумотларнинг заҳира нусхаларини

яратиш ёки ёзиб қўйишни унутманг.

БОШҚА ҚУРИЛМАЛАРГА УЛАНИШ

Бирон бир бошқа қурилмага улаганда

хавфсизлик кўрсатмаларига оид

фойдаланувчи қўлланмасини ўқинг.

Мос бўлмаган қурилмаларни уламанг.

background image

10

Ха в ф с и з л и г и н г и з у ч у н

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ ҚЎНҒИРОҚЛАРИ

Телефонингиз ёқилган ва хизмат доирасида

бўлиши лозим. Дисплейни тозалаб,

дастлабки экранга қайтиш учун тугатиш

тугмасини неча марта керак бўлса, шунча

босинг. Фавқулодда рақамни териб, қўнғироқ

тугмасини босинг. Манзилингизни айтинг.

Қўнғироқни рухсатсиз тугатиб қўйманг.



Қурилмангиз ҳақида

Ушбу фойдаланувчи қўлланмасида тасвирланган

симсиз қурилма GSM 900 ва GSM 1800 тармоғида

фойдаланиш учун маъқуланган. Тармоқлар ҳақида

қўшимча маълумотлар олиш учун хизмат кўрсатувчи

провайдерингизга мурожаат қилинг.
Ушбу қурилмада мавжуд функциялардан фойдаланганда

барча қонунларга риоя қилинг ва маҳаллий одатларни

ҳамда бошқаларнинг шахсий ҳаёти, қонуний ва

муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилинг.

background image

11

Ха в ф с и з л и г и н г и з у ч у н

Огоҳлантириш: Ушбу қурилманинг уйғотувчи

соатидан ташқари барча хусусиятларидан

фойдаланиш учун қурилма ёқилган бўлиши

лозим. Симсиз қурилмадан фойдаланиш

шовқин ёки хавфга олиб келиши мумкин

бўлса, қурилмани ёқманг.



Тармоқ хизматлари

Телефондан фойдаланиш учун сиз симсиз хизмат

провайдери хизматига эга бўлишингиз лозим. Ушбу

қурилмадаги кўпчилик имкониятлардан фойдаланиш

симсиз тармоқнинг амалдаги имкониятларига

боғлиқдир. Ушбу тармоқ хизматлари барча тармоқларда

мавжуд бўлмаслиги мумкин ёки тармоқ хизматидан

фойдаланишдан олдин сизга хизмат кўрсатувчи

провайдер билан махсус келишувга киришингиз лозим

бўлиши мумкин. Сизга хизмат кўрсатувчи провайдер

улардан фойдаланиш бўйича сизга қўшимча кўрсатмалар

бериши ва қандай харажатлар қўлланилишини

тушунтириши лозим бўлиши мумкин. Баъзи тармоқларда

background image

12

Ха в ф с и з л и г и н г и з у ч у н

сиз тармоқ хизматларидан фойдаланишингизга таъсир

кўрсатадиган чеклашлар бўлиши мумкин. Масалан,

баъзи тармоқлар тилга боғлиқ бўлган барча белги ва

хизматларни қўллаб-қувватламаслиги мумкин.
Сизга хизмат кўрсатувчи провайдер қурилмангизда

маълум имкониятлар ўчирилишини ёки

фаоллаштирилмаслиги-ни талаб қилган бўлиши мумкин.

Шундай ҳолда бу имкониятлар сизнинг қурилмангиз

менюсида пайдо бўлмайди. Сизнинг қурилмангиз меню

номларини ўзгартириш, буюртма менюси ва тасвирлар

каби махсус конфигурацияга эга бўлиши мумкин.

Қўшимча маълумот учун сизга хизмат кўрсатувчи

провайдерга мурожаат қилинг.
Ушбу қурилма TCP/IP протоколларига асосланган

WAP 2.0 протоколларини (HTTP ва SSL) қўллаб-

қувватлайди. Бу қурилманинг баъзи – бир имкониятлари

матн хабарлар, мультимедиа хабарлар ва мазмун

ҳамда илова маълумотларини кўчириб олиш кабилар бу

технологиялар учун тармоқдан қўллаб-қувватланишни

талаб қилади.

background image

13

Ум у м и й м а ъ л у м о т